Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тартиби белгиланди
Рўйхатга олиш тадбири «маҳалла еттилиги» тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади. Ушбу ишлар учун давлат бюджетидан 72,5 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Фото: stat.uz
«Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Рўйхатга олиш тадбирига «маҳалла еттилиги» тизими ходимлари 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги республикадаги барча махсус ва касбий таълим ташкилотлари, шунингдек, давлат нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида ўқиётган талабаларнинг ушбу порталда рўйхатдан ўтишига маъсул бўлади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мудофаа вазирлиги. ФВВ, Миллий гвардия, ИИВ, ДХХ, ТИВ, ССВ ва Дин ишлари бўйича қўмита 2025 йил 1 ноябрдан аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олиш ишларини бошлайди.
Рўйхатга олувчи сифатида иштирок этадиган «маҳалла еттилиги» тизимида ишловчи ходимлар ва бошқа жалб этиладиган ходимлар Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир ярим баравари (солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисобга олган ҳолда) миқдорида бир марталик рағбатлантирилади.
Рағбатлантириш тўловлари тегишли вазирлик, идора ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг сўровномасига асосан Миллий статистика қўмитаси томонидан молиялаштирилади.
Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади. Бунда Миллий статистика қўмитаси Республика комиссиясининг ишчи органи этиб белгиланди.
Ушбу ишлар учун давлат бюджетидан 2025 ва 2026 йилларда 72,5 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:18 / 04.12.2025
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий инструментлари жорий этилади
08:09 / 04.12.2025
Қурилишда зилзилабардошлик талаблари бузилса, жавобгарлик оширилади
09:50 / 02.12.2025
2026 йилдан кўп қаватли уйга қўшимча қават қўшиш учун лойиҳани қайта расмийлаштириш тақиқланади
18:22 / 27.11.2025