Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россияга дронлар ҳужумида ҳаво шарларидан фойдаланди
23 сентябр куни Россия ҳудудларига учувчисиз учоқлар ҳужуми чоғида катта миқдордаги ҳаво шарлари қўлланди, деб хабар бермоқда РБК ахборот агентлиги манбаларга таяниб. Россия Мудофаа вазирлиги 69 та дрон йўқ қилинганини маълум қилди.
Фото: Алексей Белкин / NEWS.ru / Global Look Press
23 сентябр, сешанбага ўтар кечаси Украина учувчисиз учоқларининг Россия ҳудудларига уюштирган ҳужуми чоғида кўп сонли ҳаво шарлари қўлланди, деб хабар берди РБК ахборот агентлиги Россия Мудофаа вазирлигига яқин манба ва ҳужум моҳиятидан хабардор манбага таяниб.
«Ҳақиқатан ҳам жуда кўп шарлар бор эди, лекин улар унчалик аниқ эмас эди», деди манбалардан бири журналистларга. Унинг сўзларига кўра, дрон ҳужумлари пайтида ҳаво шарларидан кенг фойдаланиш илгари қайд этилмаган.
Россия Мудофаа вазирлиги дрон ҳужумлари пайтида ҳаво шарларидан фойдаланилгани ҳақида хабар бермади. Унинг маълумотларига кўра, бир кечада 69 та Украина дрони уриб туширилган. Вазирликнинг Telegramʼдаги баёнотида айтилишича, улар Москва вақти билан ярим тундан эрталаб соат 7:00 га қадар Белгород, Брянск, Калуга ва Курск вилоятлари, Москва вилояти, Ростов, Рязан, Самара ва Саратов вилоятлари, шунингдек, қўшиб олинган Қрим ҳудудида йўқ қилинган.
Бундан ташқари, Москвага яқинлашаётган кўп сонли дронлар қайд этилган — 40 дан ортиқ. Москва мэри Сергей Собянин ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларининг иши ҳақида бир неча бор ҳисобот берган.
Мавзуга оид
22:35 / 11.12.2025
АҚШ Украинада дунёдаги энг юқори технологияли демилитаризация зонасини яратишга ваъда берди
16:46 / 11.12.2025
Зеленский офиси раҳбарлигига 5 номзод. Бу ҳақида нималар маълум?
15:58 / 11.12.2025
УХХ Одессада РФнинг «яширин флоти» кемаси қўлга олингани ҳақида хабар берди
15:31 / 11.12.2025