Спорт | 19:11 / 24.09.2025
4205
2 дақиқада ўқилади

УЕФА Исроилни халқаро турнирлардан четлатмади

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Исроилнинг халқаро футбол турнирларида иштирок этиши бўйича ижобий қарор қабул қилди.

Фото: Getty images

24 сентябр куни УЕФА Исроил миллий терма жамоаси ва клубларига қарши санкциялар қўлламасликка қарор қилди, деб хабар берди Israel Hayom.

Бу ҳақда УEФА ижро қўмитаси йиғилишидан сўнг маълум бўлган, унда Исроил миллий терма жамоасини ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари ва Европа чемпионатларидан, жумладан, «Маккаби Тел-Авив» клубини Грециянинг ПАОК клубига қарши ўйнаши керак бўлган Европа Лигасидан четлатиш имконияти муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, қарор Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши муносабати билан халқаро танқид ва бойкотга чақириқлар кучайиб бораётганига қарамай қабул қилинди.

Аввалроқ БМТ экспертлари Исроилни инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини қўпол равишда бузаётганига ишора қилиб, зудлик билан халқаро турнирлардан четлатишга чақирган эди.

Қўмитанинг навбатдаги йиғилиши октябр ойига режалаштирилган ва воқеалар ривожига қараб вазият ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА 2022 йил февралида Украинага босқин қилинганидан сўнг Россия миллий терма жамоаси ва клубларини барча мусобақалардан четлатган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид