Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар дунёдаги ўлимларнинг энг кенг тарқалган сабабини маълум қилди
Юрак - қон томир касалликлари ҳар учинчи ўлимнинг сабаби экани таъкидланмоқда.
Фото: Depositphotos
Юрак - қон томир касалликлари сайёрамизда ўлимнинг энг кенг тарқалган сабаби бўлиб қолмоқда, дейилади 1990 йилдан 2023 йилгача 204 мамлакатдаги маълумотларни қамраб олган янги ҳисоботда. Ҳисоб-китобларга кўра, айнан улар ҳар учинчи ўлимга сабаб бўлмоқда.
Статистика хавотирли динамикани кўрсатмоқда: агар 1990 йилда юрак ва қон томир касалликларидан 13,1 миллион киши вафот этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 19,2 миллионга етди. Шу билан бирга, аксарият минтақаларда эркакларнинг ўлим даражаси аёлларга қараганда юқори.
Бундан ташқари, юрак-қон томир касалликлари DALY кўрсаткичи - эрта ўлим ёки ногиронлик туфайли йўқотилган соғлом ҳаёт йиллари сонининг асосий омили ҳисобланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, хавф омилларининг 80 фоизигача олдини олиш мумкин. Улар орасида семизлик, юқори қон босими, қанд ва холестериннинг юқори даражаси бор.
Таъкидланишича, овқатланишни назорат қилиш, жисмоний фаоллик ва шифокорларнинг мунтазам назорати касалликларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.
Мавзуга оид
17:09 / 04.12.2025
Йўтални дориларсиз кетказиш мумкинми?
01:36 / 01.12.2025
Юрак учун энг фойдали маҳсулотлар айтилди
18:41 / 27.11.2025
Диабетга чалинган одамларнинг 40 фоизгача қисмида буйрак касаллиги ривожланади – Mayo clinic
23:31 / 26.11.2025