Соғлом ҳаёт | 21:07
1363
2 дақиқада ўқилади

Олимлар узоқ умр кўриш генини топиб, умр давомийлигини оширишга муваффақ бўлди

Тажриба натижаларига кўра, кемирувчилар саратон касаллигига чидамли бўлиб, узоқроқ яшай бошлади. Олимлар вақт ўтиши билан бу биологик механизмлар инсониятга ёшга боғлиқ касалликларга қарши курашишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Фото: Warren Umoh/ Unsplash

Америкалик олимлар инқилобий тадқиқот ўтказиб, узоқ умр кўриш генини кўрсичқонлардан оддий сичқонларга ўтказди, деб хабар берди ScienceDaily.

Каламушлар 41 йилгача яшаш қобилияти билан машҳур бўлиб, бу бошқа кемирувчиларнинг умридан деярли ўн баравар кўп. Тадқиқотчилар сир юқори молекуляр массали гиалурон кислотасини (HMW-HA) ишлаб чиқариш учун масъул бўлган махсус генда яширинганини аниқлади.

«Тадқиқотимиз сутэмизувчиларнинг узоқ умр кўрувчи турларида ривожланган ноёб узоқ умр кўриш механизмлари бошқаларнинг умр кўриш давомийлигини яхшилаш учун экспорт қилиниши мумкинлиги тамойилини тасдиқлайди», деди биология ва тиббиёт профессори Вера Горбунова.

Маълумотларга кўра, генетик жиҳатдан ўзгартирилган сичқонлар нафақат умр кўриш давомийлигини тахминан 4,4 фоизга оширди, балки сезиларли даражада яхши соғлиқни ҳам намойиш этди. Хусусан, тажриба ҳайвонларида ўсмалардан ҳимояланиш, тўқималарда яллиғланиш жараёнларининг паст даражаси ва ичак иммунитетининг кучлилиги кузатилди.

Профессор Андрей Селуановнинг фикрича, бу кашфиёт келажакда одамларда олиб бориладиган тадқиқотлар учун эшикларни очади.

«Биз аллақачон гиалуроннинг парчаланишини секинлаштирадиган молекулаларни аниқладик ва уларни синовдан ўтказмоқдамиз», деди у.

Олимлар вақт ўтиши билан бу биологик механизмлар инсониятга қарилик касалликларига қарши курашишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид