Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украина армияси ўқув марказига ракеталар билан зарба берди
Россия қўшинлари Украина қуруқликдаги қўшинларининг ўқув бўлинмасига, жумладан иккита «Искандар» ракетаси билан зарба берди. Украина ҳарбийлари «шахсий таркиб орасида қурбонлар борлиги» ҳақида хабар бермоқда.
Фото: Hanna Sokolova-Stekh/DW
24 сентябр, чоршанба куни Россия қўшинлари Украина қуруқликдаги қўшинларининг ўқув бўлинмасига қўшма зарба берди. Фойдаланилган қуроллар орасида иккита «Искандар» баллистик ракетаси ҳам бор, деб хабар берди Украина ҳарбийлари Facebookʼда.
Украина қуруқликдаги кучларининг расмий саҳифасидаги постда айтилишича, «бошпанага аниқ зарба бериш натижасида, кўрилган хавфсизлик чораларига қарамай, шахсий таркибдаги талафотларнинг тўлиқ олдини олишнинг имкони бўлмаган». Қурбонлар сони ва воқеа жойи аниқлаштирилмаган. Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари аввалроқ Украина Қуролли кучларининг ўқув марказлари жойлашган Чернихив вилоятида ракета ва дрон ҳужумлари ҳақида хабар берган эди.
«Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида ўқув марказлари, полигонлар ва бошқа ҳарбий объектларни ишончли бошпана билан жиҳозлаш бўйича ишлар давом этмоқда. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларни душманнинг ракета ва ҳаво ҳужумлари вақтида ҳимоя қилиш бўйича қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда», — дея қўшимча қилди украиналик ҳарбийлар.
Мавзуга оид
22:29 / 10.12.2025
АҚШ Киевга Европа Иттифоқига қўшилишни ва «Корея сценарийси»ни таклиф қилмоқда
16:43 / 10.12.2025
“Бизга Украина ҳарбийларига таъминот келадиган кўприкни эгаллаш топширилганди” – Россия армиясига ёлланган йигит ҳикояси
16:25 / 10.12.2025
Россия ва Хитой бомбардимончилари Япония атрофида қўшма машғулот ўтказди
15:04 / 10.12.2025