Ўзбекистон | 09:15 / 26.09.2025
9167
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон устидаги ҳаво массалари Тошкентга таъсирини кўрсатмайди

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон чўлларида анчадан бери ёғингарчилик бўлмаётгани ва сўнгги кунларда кучли шамол кузатилаётгани сабабли Тошкент шаҳрига қум тўзонлари ёпирилиб келаётгани ҳақида тарқаган хабарларга Ўзгидромет муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр

Маълумотга кўра, Қозоғистоннинг Қизил-Ўрда вилоятида кеча соат 17:00 да 15-20 м/с тезликда шамол эсган, кўриш масофаси 10 кмни ташкил этган.

Қозоғистон устидаги ҳаво массалари Тошкентга таъсирини кўрсатмайди.

2025 йил 25 сентябр куни соат 23:00 да шамолнинг тезлиги 10-12 м/с, 26 сентябр куни соат шамолнинг тезлиги 7-10 м/сни ташкил этиши кутилмоқда.

Прогноз маълумотларига кўра, Қозоғистонда шамол кучаяди. 

Шунингдек, 26 сентябр куни прогнозларга кўра, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 3-8 м/сдан 10-12 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид