Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида балиқ овлаганлар табиатга 680 млн сўм зарар етказди
Тошкент вилояти Бўка туманида 31 дона балиқ овлаган икки киши табиатга қарийб 680 млн сўм зарар етказди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси, Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ҳамда Тошкент вилояти Чиноз тумани ДХХ ва ИИБ бўлимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Фуқаро А.У. ва бошқа ҳуқуқбузарлар томонидан аввалроқ ҳам ноқонуний балиқ овланган ва жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилаётганига қарамасдан, қисқа вақт ичида худди шу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган.
Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудидаги рейд давомида фуқаролар А.У. ва Ш.У. томонидан Сирдарё дарёсининг Бўка тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида тақиқланган ов қуроли — электр қармоқ ёрдамида 8 хилдаги жами 31 дона балиқ ноқонуний овлангани маълум бўлди.
Рейд давомида ҳуқуқбузарлар балиқлар, электр қармоқ, резина қайиқ ва унинг эшкаклари, тўрли тутқич, резина қайиқни дамлаш учун насос ва 2 дона 60 амперли аккумуляторни оқ рангли Cobalt юкхонасига ортиб, ҳудуддан олиб чиқиб кетишаётганида тўхтатиб қолинди.
Ўрганиш натижасида овланган балиқлардан 3 донаси Ўзбекистон Қизил китобига мансуб Туркистон мўйловдори балиғи экани маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлик натижасида “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун бузилган ҳамда ҳайвонот дунёсига 679 миллион 400 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, ноқонуний овланган балиқлар ва тақиқланган ов қуроллари ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар вақтинчалик сақлаш учун олиб қўйилди. Шунингдек, ноқонуний ов давомида фойданилган Cobalt вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Мавзуга оид
16:18 / 02.12.2025
Хизмат йўқ, лекин тўлов бор: 5 та чиқинди ташиш корхонасининг қонунбузарлиги аниқланди
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
15:21 / 25.11.2025
Тошкент вилоятида 12 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
20:48 / 24.11.2025