Ўзбекистон | 09:06 / 27.09.2025
12994
1 дақиқада ўқилади

Келаси 10 кунликда қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлиши кутиляпти

Ўзбекистонда келаси 10 кунликда қуруқ об-ҳаво ҳукмрон бўлади. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Мутахассисга кўра, прогнозлар сентябрнинг охири ва октябрнинг бошида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлишини кўрсатмоқда. 

Унга кўра, бу каби об-ҳаво муҳити халқ тилида мезон дейилади. Бундай даврда кундуз кунлари ҳарорат танга ёқувчи қуёш нурларини, тунлар эса этни жунжитувчи салқинликни тақдим этади.

Октябр бошларида сентябрнинг сўнгги кунларига нисбатан кундуз кунлари ҳам, кечалари ҳам ҳаво ҳарорати 3-4 даражага пасаяди. 

Эркин Абдулаҳатовнинг қайд этишича, келаётган октябр кўп йиллик ўртача даражадаги октябр об-ҳавосига мос бўлиши, айрим вилоятларда совуқроқ бўлиши мумкин.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид