Таълим | 19:01 / 27.09.2025
19541
1 дақиқада ўқилади

Магистратурага қўшимча қабул эълон қилинди

Қўшимча қабулда иштирок этишни истаган талабгорлар зарур маълумотларни олиш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси ёки магистратура бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

Фото: 123RF

Олий таълим вазирлиги магистратура босқичига қўшимча қабул имкониятлари борлигини эълон қилди.

«2025/2026-ўқув йили учун магистратура босқичига қабул натижалари тасдиқланди ва олий таълим ташкилотларига етказилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, белгиланган квота доирасида ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул имконияти мавжуд. Бунда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техник базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Қўшимча қабулда иштирок этишни истаган талабгорлар зарур маълумотларни олиш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси ёки магистратура бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

Эслатилишича, магистратурага қўшимча қабул асосида ўқишга кирганларнинг тўлов-контракт суммаси олийгоҳ томонидан мустақил белгиланади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид