Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юбориш ҳолати аниқланди
Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг ишончига кирган.
ДХХ хабарига кўра, у зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, уларни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сайёҳлик фирма раҳбари олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 18.11.2025
Трамп Мексикадаги наркокартелларга АҚШ зарбаларини истисно этмади
11:40 / 17.11.2025
Самарқандда Damas-2 ва Onix тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
16:03 / 16.11.2025
Мексикада шаҳар мэри ўлдирилиши ортидан йирик намойиш бошланди
16:46 / 06.11.2025