Жаҳон | 08:32 / 27.09.2025
2300
2 дақиқада ўқилади

Полша украиналик қочқинлар учун шартларни қатъийлаштирди

Полша ҳукумати украиналик қочқинлар учун вақтинчалик ҳимоя муддатини узайтирди, аммо 2026 йил 4 мартдан кейин.

Фото: Wojtek Radwanski/AFP

Полша президенти Карол Навроцкий мамлакатда яшовчи украиналик қочқинлар учун махсус ҳимоя дастурларини узайтириш ҳақидаги қонунни имзолади. Шу билан бирга, ҳужжат украиналикларнинг мамлакатда бўлиш шартларини кучайтиради, деб маълум қилди 26 апрель, жума куни Полша президенти маъмурияти раҳбари Збигнев Богуцкий. Унинг баёнотини Полшанинг PAP ахборот агентлиги келтирган.

Асосий ўзгаришлардан бири вояга етмаганларга нафақа бериш қоидаларига тегишли. Шу тариқа, хорижликларнинг ота-оналари — нафақат украиналиклар — Полшада ишлаган ва мамлакатда солиқ тўлаган тақдирдагина фарзандлари учун ижтимоий нафақа олиши мумкин бўлади, деб ёзади PAP қонун лойиҳаси матнига таяниб. Полшанинг Bankier нашрига кўра, болалар нафақасини олиш учун, ногиронлар бундан мустасно, бола Полшадаги таълим муассасаларига ҳам бориши керак бўлади.

Бундан ташқари, Богуцкийнинг сўзларига кўра, Полшада ишламайдиган хорижликлар энди бир қатор бепул тиббий хизматлар ва бошқа имтиёзлардан фойдалана олмайди. Унинг қўшимча қилишича, янги қарорлар «Полша солиқ тўловчилари ҳисобидан Украинадан сайёҳликка амалда чек қўяди».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид