Ўзбекистон | 19:18 / 28.09.2025
2001
1 дақиқада ўқилади

Полшада ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади

Ўзбекистон дипломатлари Полша Давлат меҳнат инспекцияси бош инспектори ўринбосари Уршула Лангер учрашдилар.

Фото: "Дунё" АА

Учрашувда Полшада вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ноқонуний меҳнатни олдини олиш, Ўзбекистондаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлаш, миграция соҳасидаги қонунчиликни мувофиқлаштириш ва уч томонлама шартномалар амалиётини жорий этишга эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ўзаро тажриба алмашиш ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид