Спорт | 21:10 / 29.09.2025
4851
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Насаф» «Ал Ҳилол»га ҳам ютқазди

Қарши клуби турнирнинг дастлабки икки турини Саудия клубларига қарши ўтказиб, ҳар икки ўйинда ҳам керакли натижани сақлаб қола олмади.

Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 2-тур
Насаф — Ал Ҳилол 2:3
Голлар: Сардор Баҳромов (27), Жавоҳир Сиддиқов (60) — Сергей Милинкович-Савич (21), Тео Эрнандес (45+2), Маркос Леонардо (79).
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Зафармурод Абдураҳматов (Суҳроб Нуруллоев, 67), Шароф Муҳиддинов (Драган Черан, 46), Ҳусайн Норчаев, Игор Голбан (Жавоҳир Сиддиқов 46, Жавоҳир Убайдуллаев, 73), Сардорбек Баҳромов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров (Стефан Чолович, 78), Умар Эшмуродов
Ал Ҳилол — Ёсин Буну, Калиду Кулибали, Али Ал Булайҳи (Кайо Сезар, 72), Рубен Невеш, Маркос Леонардо (Абдулла Радиф, 90+1), Тео Эрнандес, Сергей Милинкович-Савич, Муҳаммад Канно (Носир Ад Досари, 84), Ҳасан Ат Тамбакти, Ҳамад Ал Ями (Мотаб Ал Ҳарби, 90+1) Абдуллоҳ Ал Ҳамдан (Али Ал Лажами, 84).

OФК Элит Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур баҳслари бошланди.

Ўзбекистон чемпиони «Насаф» қитъа грандларидан бири «Ал Ҳилол»ни қабул қилиб, икки бор ҳисобни тенглаштиришни уддалади. Аммо риёзликлар учинчи голни ҳам уриб ғалабани илиб кетди.

Мезбонлардан Сардор Баҳромов ва Жавоҳир Сиддиқов ўз номини таблога ёздириб қўйди, икки голга ҳам Умар Эшмуродов ассистентлик қилди. Меҳмонлардан эса Сергей Милинкович-Савич, Тео Эрнандес ва Маркос Леонардо тўп киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Рўзиқул Бердиев жамоаси 1-турда Саудиянинг бошқа бир клуби «Ал Аҳли» билан ўйиннинг биринчи бўлимида 2 та гол фарқи билан олдинга чиқиб олган, аммо якунда мағлубиятга учраганди, ўшанда араблар ғалаба голларини ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда урганди.

Айни пайтда Ар-Риёз клуби 6 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда, «Насаф» эса гуруҳнинг сўнгги поғонасида жойлашган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид