Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда одам савдоси қурбонига айланган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Покистонда одам савдоси қурбони бўлган фуқаро Х.Е. Ўзбекистонга қайтарилди.
Фото: "Дунё" АА
Мамлакатнинг Исломободдаги дипломатик ваколатхонасидан олинган маълумотга кўра, фуқаро Х.E. Покистонга алдов йўли билан келиб қолганини, одам савдоси қурбонига айланганини маълум қилган ва Ўзбекистонга қайтишида кўмак сўраб мурожаат қилган.
У 2018 йилда Покистоннинг Лаҳор шаҳрига аёллар салонида ишлаш шарти билан келган. Бироқ, Лаҳорда номаълум шахслар томонидан фоҳишалик уйига сотиб юборилган.
Ўзбекистон элчихонаси мурожаатда келтирилган важларни ўрганиб, Х.Е.га тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди. Зарур ҳужжатлар, жумладан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди.
Покистон мутасадди вазирлик ва идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида мамлакатда бўлиб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жавобгарликка тортиш ҳолати бартараф этилди. Х.Е. жарима ва тўловларсиз депортация қилиниши таъминланди.
Ўзбекистон элчихона ва Миграция агентлиги ёрдамида фуқарога Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипта харид қилинди ва у 27 сентябр куни Uzbekistan Airways АЖнинг "Исломобод-Тошкент" рейси орқали ватанга қайтарилди.
Мавзуга оид
12:34 / 25.11.2025
Покистон кучлари Афғонистондаги аҳоли уйини бомбалаши оқибатида 10 киши вафот этди
14:48 / 22.11.2025
Покистон ҳукумати Ўзбекистон билан иқтисодий келишувлар бўйича махсус вакил тайинлади
12:06 / 12.11.2025
Исломободда суд биноси ёнида портлаш: 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди
15:18 / 05.11.2025