Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларга пенсия тўлашни тўхтатиш таклиф этилди
ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий фикрига кўра, мигрантларга ижтимоий тўловлар бериш асоссиз бўлиб, буни тўхтатиш керак.
ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий федерал бюджетга босимни камайтириш мақсадида Россияда доимий яшовчи чет эл фуқаролари учун ижтимоий пенсияни бекор қилиш зарурлигини айтди.
«Россия ҳозир масъулиятли лаҳзани бошдан кечирмоқда. Махсус ҳарбий операция, ижтимоий, демографик ва бошқа муаммолар - буларнинг барчаси катта маблағ талаб қилади. Бу ерда ҳар бир тийин ҳисобда!», деди парламент аъзоси.
Слуцкий мамлакатни ривожлантиришда иштирок этмаган хорижликлар пенсия олиш ҳуқуқига эга эканига ҳайронлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, россиялик нафақахўрлар кам миқдорда пул олса-да, баъзи «Россияни ёмон кўрадиган» чет эл фуқаролари ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда.
ЛДПР етакчиси фикрига кўра, мигрантларга ижтимоий тўловлар бериш асоссиз бўлиб, уни тўхтатиш керак. Партия бундай тўловларнинг бекор қилиниши пенсия тизими ва умуман бюджетга тушадиган юкни камайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Слуцкий келтирган маълумотларга кўра, 2024 йилда Россияда миграция ўсиши қарийб 600 минг кишини ташкил этди - бу сўнгги 30 йилдаги энг юқори кўрсаткич.
Ташаббуснинг тушунтириш хатида айтилишича, таклиф этилаётган ўзгартиришлар пенсия тизимини ортиқча мажбуриятлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
Россиянинг амалдаги қонунчилигига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар мамлакатда камида 15 йил доимий яшаган ва пенсия ёшига етган бўлса (эркаклар учун 70 ёш ва аёллар учун 65 ёш), пенсия олиш ҳуқуқига эга.
2024 йил 1 сентябр ҳолатидаги миграция ҳисобига кўра, мамлакатда 6,1 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026