Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда муддатидан олдинги парламент сайлови санаси белгиланди
Сайлов 2025 йил 30 ноябр, якшанба куни бўлиб ўтади. Сайлов ва референдум ўтказувчи Марказий комиссияга уларни ўтказишни қонунчиликка мувофиқ ташкил этиш ҳамда масофадан туриб овоз беришни қўллаш вазифаси юклатилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш (парламент) депутатларининг муддатидан олдинги сайловини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, сайлов 2025 йил 30 ноябр, якшанба куни бўлиб ўтади. Сайлов ва референдум ўтказувчи Марказий комиссияга уларни ўтказишни қонунчиликка мувофиқ ташкил этиш ҳамда масофадан туриб овоз беришни қўллаш вазифаси юклатилди.
Вазирлар Маҳкамасига зарур молиявий маблағлар ажратиш, қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш чораларини кўриш, шунингдек, сайловчиларнинг рўйхатини шакллантириш учун Аҳолининг ягона давлат реестри маълумотларини аниқлаштириш топширилди. Бундан ташқари, ҳукумат сайловчиларни онлайн идентификация қилиш тизимини такомиллаштириш ва сайлов жараёнида қўлланиладиган электрон тизимларнинг киберхавфсизлигини таъминлаши керак.
Бош прокуратура сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Конституция ва қонунларга риоя этилишини назорат қилиши лозим. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органларига ташкилий-техник масалаларни ҳал этишда сайлов комиссияларига кўмаклашиш топширилди.
Қирғизистон парламенти 25 сентябр куни ўзини ўзи тарқатиб юборди. Бунга парламент ва президентлик сайловлари орасидаги вақт жуда қисқалиги сабаб қилиб кўрсатилди. Қарорни 89 депутатдан 84 нафари ёқлади, ҳеч ким қарши овоз бермади.
Мавзуга оид
12:33
«Депутатлардан генерал ва президентдан бирини танлашни талаб қилишган» — Жапаров Ташиевни ишдан олганига изоҳ берди
11:43 / 12.02.2026
Қирғизистон парламенти спикери ҳам лавозимини тарк этди
11:38 / 11.02.2026
«Кутилмаган воқеа» – Қирғизистоннинг собиқ «иккинчи одами» ўз истеъфоси ҳақида
20:25 / 10.02.2026