Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербияда Париж масжидларига чўчқа калласини ташлаган провокаторлар ушланди
Улар чет эл махсус хизмати топшириғига асосан Европа мамлакатларида миллатлараро низони қўзғатишда гумонланмоқда.
Сербия хорижий махсус хизмат топшириғига биноан Европа мамлакатларида миллатлараро низони қўзғатишда, жумладан, Париждаги мусулмон диний объектларига чўчқа калласини ташлашда гумонланган 11 кишини ҳибсга олди, деб хабар берди Associated Press мамлакат полициясига таяниб.
Сербия полицияси маълумотларига кўра, «аниқланмаган хорижий махсус хизмат» кўрсатмаси билан ҳаракат қилган гуруҳнинг тахминий ташкилотчиси озодликда қолмоқда. Расмийлар гап айнан қайси хизмат ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.
Аввалроқ, Франция томони сентябр ойи бошида Париж минтақасидаги масжидларга чўчқа калласини ташлаш билан боғлиқ воқеаларни «тартибсизликларни қўзғатиш мақсадида чет эл аралашуви» деб баҳолаган эди.
Қўлга олинганлар Франция ва Германияда апрел-сентябр ойларида уюштирилган провокацион акцияларда гумон қилинмоқда. Полиция маълумотларига кўра, куратор ҳар икки мамлакатда нафрат, камситиш ва зўравонликни қўзғатиш мақсадида гуруҳни ўқитган. Франция расмийлари аниқ бир давлат номини айтмади, бироқ таъкидланишича, воқеалар Франция ва Украинанинг бошқа иттифоқчиларига қарши қаратилган Россия билан боғлиқ олдинги беқарорлаштириш ҳаракатларининг эҳтимолий белгиларига эга. Associated Press бутун Европа бўйлаб ўнлаб ҳужумлар ва бошқа ҳодисаларни ҳужжатлаштирди, Франция ва Германия асосий нишонлар қаторида.
Чўчқа калласи 8 сентябр куни Париж минтақасидаги тўққизта масжид ёнидан топилган, улардан бештасида Франция президенти Эммануэл Макроннинг фамилияси ёзилган. Нормандия минтақасидаги фермер полицияга икки киши ундан 10 га яқин чўчқа сотиб олганини ва уларни Сербия рақамлари бўлган машинаси орқали таниганини айтди. Париждаги кузатув камералари машина, шунингдек, икки эркакнинг масжидларга каллани ташлаганини қайд этди. Прокуратура маълумотларига кўра, эркаклар чет эл фуқаролари бўлган ва дарҳол Францияни тарк этган.
Франция махсус хизматлари мамлакатда миллатлараро низоларни қўзғатиш бўйича турли хил гибрид операциялар бўйича терговни давом эттирмоқда. Le Monde нашрининг аниқлашича, бир қатор ҳужумларнинг координатори Сербия фуқароси бўлиб чиқди, у Россия разведкаси билан алоқадор бўлиши мумкин, уни ҳибсга олиш учун ордер берилган. Франция контрразведкасининг фикрича, у генерал Андрей Аверянов бошчилигидаги гибрид операциялар учун масъул бўлган ГРУ 29155 бўлинмаси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026