Ўзбекистон | 19:00 / 30.09.2025
1717
2 дақиқада ўқилади

SIBOS 2025: Octobank рақамли ечимларига халқаро банклар қизиқиш билдирмоқда

2025 йил 29 сентябрда Франкфуртда молия, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги энг йирик жаҳон форумларидан бири — SIBOS 2025 бошланди, унда Octobank экспонент мақомида иштирок этмоқда.

Фото: Octobank

Frankfurt Main Finance маълумотларига кўра, бу йилги тадбирда бутун дунёдан 11000 дан ортиқ иштирокчи ва 200 га яқин экспонент компанияларни, жумладан, глобал банклар, финтех, регулятор ва инвесторларни жамлади.

Форумда Octobank дунёнинг етакчи молиявий ташкилотлари билан фаол алоқалар ўрнатмоқда. Халқаро иштирокчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашишга интилиб, Ўзбекистонда муваффақиятли қўлланаётган ва молия бозори учун салоҳиятни кўрсатаётган технологик ишланмаларни намойиш этмоқда.

Форумнинг биринчи кунида NASDAQ (АҚШ), Ghazanfan Bank (Эрон), Banco De Comercio e Industria (Перу), Misyon Bank (Туркия), The Taray (Мексика) ва Arab African International Bank (Миср) каби ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Банкнинг иштирок дастури доирасида — Mashreq Bank (БАА), Aktif Bank (Туркия), Landesbank Baden-Württemberg (Германия), HDFC Bank (Ҳиндистон), VakıfBank (Туркия), Chainlink Labs (АҚШ) ва бошқа асосий иштирокчилар билан музокаралар ҳам ўрин олган.

SIBOS доирасидаги очиқ мулоқот қўшма лойиҳалар ва инновацион ечимларни жорий этиш имкониятларини очиб, Octobankʼнинг халқаро майдондаги технологик ва ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.

Форум 2 октябргача давом этади ва рақамли тўловлар, сунъий интеллект, барқарор ривожланиш, банк соҳасининг трансформацияси ва киберхавфсизликка бағишланган 500 дан ортиқ сессияларни ўз ичига олади.

Қўшимча маълумот octobank.uz сайтида.

 
Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид