Таълим | 15:52 / 01.10.2025
3233
2 дақиқада ўқилади

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари очилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида табиий фанлар йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: Norma.uz

ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилади.

Ҳужжат билан 2025 йилда очиш режалаштирилаётган филиаллар рўйхати, шунингдек 2026–2027 йилларда қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилаётган филиаллар рўйхати тасдиқланди.

Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб табиий фанлар йўналиши бўйича таянч мактаб ҳисобланади.

Филиалларга қабул 7-синфдан бошланади, бунда бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 24 нафардан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда, қабул параметрлари агентлик томонидан белгиланади.

Филиалларда ўқувчилар учун турар жой ҳамда аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатланиш ташкил етилади.

Филиалларнинг қурилиш ишлари таянч мактабнинг шароитидан кам бўлмаган, ягона ёндашув асосида 2026–2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид