Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг Prada компанияси Versace модалар уйини сотиб олади
Европа комиссияси Италиянинг Prada ва Versace компаниялари ўртасидаги 1,24 миллиард евролик келишувни расмийлаштирди. 6 миллиард евролик айланмага эга бирлашган компания Франциянинг LVMH ва Kering гигантлари билан рақобатлашади.
Италиянинг люкс синфидаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарувчиси Prada ўзининг рақобатчиси Versace'ни сотиб олиши мумкин. 30 сентябр, сешанба куни Еврокомиссия 1,24 миллиард евролик келишувни маъқуллади. Унда икки люкс бренднинг бирлашиши Европа бозоридаги рақобатни бузмаслигига баҳо берилган.
Prada шу тариқа Versace брендини Американинг Capri Holdings гуруҳидан сотиб олади, у музокаралар чоғида ҳашаматли товарлар бозоридаги инқироз ва сўнгги ойларда АҚШ импорт божлари ошиши туфайли сезиларли даражада пасайтирилган нархга рози бўлишга мажбур бўлган.
Бирлашиш натижасида йиллик айланмаси 6 миллиард евродан ортиқ бўлган ҳашаматли италян товарлари гуруҳи пайдо бўлади, у франтсуз гигантлари LVMH ва Kering билан рақобатлашади, деб ёзади AFP. Агентликнинг таъкидлашича, француз гуруҳлари сўнгги йилларда Gucci, Fendi ва Bottega Veneta каби бир қатор италян брендларини сотиб олган.
1978 йилда ташкил этилган Versace модалар уйи узоқ йиллар оилавий бизнес бўлиб келган. 1997 йилда унинг асосчиси Жанни Версаче ўлдирилиши ортидан унинг синглиси Донателла Версаче раҳбарликни ўз зиммасига олди. У март ойи охирида креатив директор лавозимини тарк этди. Prada'га 1913 йилда икки ака-ука томонидан асос солинган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026