Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй идораларга шатдаунга тайёргарлик кўришни буюрди
Оқ уйнинг бошқарув ва бюджет бошқармаси федерал ҳукумат иши тўхтатилишини тасдиқловчи ва бунинг учун демократларни айбловчи эслатма чиқарди.
Фото: Hu Yousong/Xinhua/picture alliance
Оқ уйнинг Бошқарув ва бюджет бошқармаси (Office of Management and Budget, OMB) федерал ҳукумат идораларига АҚШ Сенати ҳукуматнинг молиялаштириш режаларини қабул қила олмаганидан кейин ҳукумат иши тўхташига тайёргарлик кўришни тавсия қилди. 30 сентябр, сешанба куни X ижтимоий медиа платформасида эълон қилинган эслатмада OMB директори Рассел Воут Сенат демократларини «ақлдан озган сиёсий талаблари» туфайли республикачиларнинг вақтинча молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муваффақиятсизликка учраганида айблади.
«Тегишли идоралар энди тартибли шатдаун режаларини амалга ошириши керак», дейилади эслатмада. Воут федерал агентликларни воқеаларни кузатишга чақирди ва OMB кейинги қадамлар бўйича тавсия беришда давом этишини қўшимча қилди. «Демократлар ўзларининг чидаб бўлмас позицияларини қанча вақт сақлаб қолиши номаълум, бу шатдаун муддатини олдиндан айтишни қийинлаштиради», деб ёзди у.
Аввалроқ АҚШ Сенати федерал ҳукумат иши тўхташининг олдини олишга қаратилган иккита қонун лойиҳасидан бирини ҳам қабул қила олмаганди. Шатдаун 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан ярим тунда (Тошкент вақти билан чоршанба куни 9:00 да) бошланиши режалаштирилган.
Республикачилар ва Демократик партия таклиф этган ҳужжатлар қонун лойиҳалари талаб қиладиган 60 овозни тўплай олмади, гарчи республикачилар қонун лойиҳаси АҚШ Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган. Келишмовчиликларнинг асосий манбаи соғлиқни сақлаш харажатлари бўлиб турибди.
Мавзуга оид
10:40 / 04.12.2025
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
14:41 / 03.12.2025
“Ҳеч ким бизга кредит бермасди” — Жамшид Қўчқоров аввалги маъмурият давридаги бюджет профицити ҳақида
16:06 / 01.12.2025
Оқ уй сайтида ОАВ учун “шармандалар зали” очилди
15:36 / 28.11.2025