Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Россиянинг «соядаги» танкери экипажи икки аъзосини қўлга олди
Франция ғарбида лангар ташлаган Boracay танкери «жиддий қоидабузарликларда» гумон қилинмоқда, деди Франция президенти Эммануэл Макрон. У кеманинг Данияда учувчисиз учоқлар парвозидаги иштирокини тасдиқламади.
Франция ҳукумати Европа Иттифоқи Россия томонидан Ғарб санкцияларига зид равишда нефт сотиш учун фойдаланилган «соя флоти»нинг бир қисми деб ҳисоблаган Boracay танкери экипажининг икки аъзосини ҳибсга олди. Бу ҳақда 1 октябр, чоршанба куни Франциянинг Брест шаҳри прокурори Стефан Келленбергерга асосланиб, AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Хабар қилинишича, қўлга олинганлар ўзларини кема капитани ва биринчи ёрдамчиси деб таништирган.
Бенин байроғи остидаги Boracay танкерининг ҳаракатларини таҳлил қилган журналистлар у 22-25 сентябр кунлари Дания қирғоқлари яқинида бўлганини аниқлади. 22 сентябрдан сўнг Дания осмонида номаълум дронлар, жумладан қиролликдаги ҳарбий объектлар устида ҳам кузатилган. Натижада мамлакатдаги бир қанча аэропортлар ёпилди, 29 сентябрдан 3 октябргача Данияда фуқаролик дронлари парвозига тақиқ жорий этилди.
1 октябр куни Франциянинг RFI нашри, шунингдек, Россиянинг «соя флоти»га тегишлиликда гумон қилинаётган, Pushpa ва Kiwala номи билан ҳам танилган Boracay танкери яқинда Дания узра учувчисиз учоқлар парвозига алоқадорликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026