Ўзбекистон | 11:00 / 02.10.2025
12312
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ucell "Соврин Бор" кенг кўламли акциясини бошлайди — бош соврин BYD автомобили

Ucell компанияси 2025 йил 3 октябрдан 24 декабргача давом этадиган ва кузнинг энг эътиборга молик тадбирларидан бирига айланадиган "СОВРИН БОР" кенг кўламли акцияси бошланганини эълон қилади.

Фото: Ucell

Акциянинг бош соврини — тўлиқ жиҳозланган замонавий ва ҳашаматли “BYD Chazor” автомобили. Бундан ташқари, иштирокчилар ўнлаб қимматбаҳо совринларни ютиб олишлари мумкин: iPhone 16 Pro, Apple Watch, Yandex станциялар, замонавий Wi-Fi 5G роутерлари ҳамда 1, 5 ва 10 миллион сўмлик сертификатлар.

Қандай иштирок этиш мумкин?

Акция шартлари жуда оддий ва шаффоф:

1. Ucell мобил иловасини очинг, “Соврин Бор” акциясини танланг ва "Иштирок этиш" тугмасини босинг.

2. Шундан сўнг, мобил телефонингиз балансини тўлдиринг ва ҳар 50 минг сўмлик бир марталик тўлов учун 1 та имконият қўлга киритинг. (Агар абонент ҳисобни 25 минг сўмга тўлдирса, кейин яна 25 минг сўмга тўлдирса, имконият берилмайди. Балансни камида 50 минг сўмга бир марталик тўлдириш керак).

3. Ucell иловаси орқали тўлдирилганда имкониятларингиз икки баравар ошади. (Масалан, агар абонент балансни 125 000 сўмга тўлдирса, у 2 та имконият олади, агар Ucell мобил иловаси орқали тўлдирса, у ҳолда 125 000 сўмга (2 та имконият х 2) = 4 та имконият қўлга киритади!).

Имкониятлар қанчалик кўп бўлса, қимматбаҳо совринлар ва “BYD Chazor” автомобилини ютиб олиш имконияти шунчалик юқори бўлади.

Барча ютуқли ўйинлар Ucell мобил иловасида ва YouTube’даги расмий канал орқали жонли эфирда, ҳар бир ютуқли ўйин вақтигача тўпланган имкониятларнинг умумий рўйхатидан тасодифий тарзда, тасодифий рақамларни генерация қилиш хизмати (Random.org платформаси) ёрдамида ўтказилади. Бу эса жараённинг ҳалоллиги ва шаффофлигини кафолатлайди.

"Биз алоқа нафақат дақиқалар ва гигабайтлар, балки ҳиссиётлар ҳам эканига ишонамиз. “Соврин Бор” абонентларга ғалаба қувончини ва юқори технологияли совринлардан фойдаланиш завқини тақдим этади", — деди Ucell бош директори Андрей Шишковский.

МУҲИМ:

Акцияда иштирок этиш мутлақо бепул. Имкониятлар балансни тўлдирганингиз учун берилади, балансдаги маблағлар эса алоқа хизматларига, масалан, тариф режангиз учун абонент тўловига сарфланади.

Тўпланган имкониятлар сони, акция қоидалари, ютуқли ўйин босқичлари ҳақидаги маълумотларни Ucell мобил иловасида ёки сайтида билиб олишингиз мумкин.

- Акцияда иштирок этиш учун сиз Ucell мобил иловасининг 2.8 версиясигача янгилашингиз ёки юклаб олишингиз керак.

Ҳар бир иштирокчига омад тилаймиз!

Ucell компанияси ҳақида

“COSCOM” МЧЖ, Ucell савдо белгиси — GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларида хизмат кўрсатувчи Ўзбекистондаги уйали алоқа технологияли етакчиларидан бири. Компанияга 10 миллиондан ортиқ абонент ишонч билдирган. Оператор кетма-кет иккинчи йил Ookla® компанияси томонидан Ўзбекистондаги энг тез мобил интернет учун Speedtest Award™ соврини билан тақдирланган.

 Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид