Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада “соядаги миллиардер” Ибрагим Сулейманов ҳибсга олинди
Ибрагим Сулейманов 1990-йилларда транспорт ва авиация соҳасида ўз бизнесини қурган ҳамда авиаташувларнинг катта қисмини назорат қилувчи «Росавиаконсорциум» асосчиларидан бири бўлган.
Россия ОАВ 3 октябрь куни “соядаги миллиардер” номи билан танилган Ибрагим Сулейманов қотилликка алоқадор жиноятларни содир этишда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар қилди. Хабарга кўра, Москванинг Басман район суди уни 2 декабрга қадар ҳибсда сақлаш тўғрисида ҳукм чиқарган.
Сулейманов айнан кимнинг ўлимида айбланаётгани ҳақида расмий маълумот берилмади. Бироқ 112 Telegram-каналининг ёзишича, гап 2000-йилларда молиявий соғломлаштириш ва банкротлик бўйича федерал хизмат раҳбари бўлган ҳамда Москва аэропортлари банкротлиги билан шуғулланган Георгий Талнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда. У 2004 йилда отиб ўлдирилган.
Шунингдек, Сулейманов «Внуковские авиалинии» авиакомпанияси бош директори Геннадий Борисовнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Борисов 1999 йилда пичоқлаб ўлдирилган.
Бу Ибрагим Сулеймановнинг биринчи марта ҳибсга олиниши эмас. 2004 йил октябрда Ибрагим Сулейманов ва унинг бизнес ҳамкори Татевос Суринов товламачилик ва 4,5 млн доллардан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланган. 2007 йилда миллиардер товламачилик, маблағларни легаллаштириш, куч ишлатиш билан таҳдид қилиш ва ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топилиб, 10 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Сулейманов 2015 йилда муддатидан олдин озодликка чиққан.
Ибрагим Сулейманов 1967 йилда Доғистонда туғилган. 1990-йилларда у транспорт ва авиация соҳасида ўз бизнесини қурган ҳамда авиаташувларнинг катта қисмини назорат қилувчи «Росавиаконсорциум» асосчиларидан бири бўлган.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда Ибрагим ва унинг ўғли Расул «Сирена-трэвел» IT-компанияси бенефициари бўлишган. Россиядаги барча авиачипталарнинг 80 фоизи ушбу компанияга тегишли Leonardo тизими орқали брон қилинади.
Бундан ташқари, Ибрагим Сулейманов «Миксвел» МЧЖ (саёҳатлар соҳасидаги электрон тижорат платформаси) ва «Универсус» МЧЖда (тижорат фаолияти ва бошқарув масалалари бўйича консултация бериш) улушларга эга.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026