Жаҳон | 11:15 / 04.10.2025
1568
2 дақиқада ўқилади

Германияда 29-марта Очиқ масжидлар куни ўтказилди

Германия 29-Очиқ масжидлар кунини ўтказди. 1997 йилдан бери у ҳар йили Германия бирлиги кунида ўтказилади, бу вақтда аҳоли ГДР ва ГФРнинг бирлашишини нишонлайди.

Фото: AP

3 октябр, жума куни Германия бўйлаб 700 дан ортиқ масжидлар 1997 йилдан бери ҳар йили Германия бирлиги кунида ўтказиб келинаётган Очиқ масжидлар кунида иштирок этди. Шу куни исталган киши масжидларга ташриф буюриши мумкин, дея хабар беради Evangelischer Pressedienst (epd) ахборот агентлиги.

Бу йил ушбу кун «Эътиқод инсоният компаси» шиори остида ўтказилмоқда. Ташкилотчилар эътиқод «жамиятда уйғун яшашга» қандай ҳисса қўшишини «кўрсатмоқчи». Шу мақсадда кун давомида саёҳатлар, кўргазмалар, суҳбатлар ўтказилди.

Масалан, Кёлндаги марказий масжидда ўтказилган тадбирда шаҳар бургомистрларидан бири, ХДИ вакили Ралф Элстер иштирок этди. Ўзининг табрик сўзида у инсоният, хусусан, ижтимоий қутбланиш кучайиб бораётган бир даврда одамларга йўл-йўриқ кўрсатиб, ўзаро муносабатларнинг марказий пойдеворига айланишини таъкидлади.

Очиқ масжидлар куни 1997 йилдан бери ҳар йили Германия бирлиги кунида, мамлакат аҳолиси ГДР ва ГФР бирлашганини нишонлайдиган миллий кунда нишонланади.

2007 йилдан буён «Очиқ масжидлар куни» мусулмонлар мувофиқлаштирувчи кенгаши қошида бирлашган ислом бирлашмалари ва диний жамоалар томонидан ўтказиб келинмоқда. Ташкилот бу кунни «фикр алмашишни осонлаштириш», «диний ҳаётни кўриш ва мулоқотни рағбатлантириш» учун ўтказаётганини таъкидлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид