Ўзбекистон | 16:18 / 04.10.2025
1498
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Ўзбекистонга хорижий cармояларни жалб қилишга кўмаклашади

Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт инвестиция компаниялари уюшмаси бошқарув кенгаши раиси, AlSafat Investment Co. компанияси раҳбари Абдулла Ҳамад ат-Таркит билан музокара ўтказди.

Ўзбекистонда замонавий меҳмонхоналар, ресторанлар, бизнес марказлари ҳамда тиббиёт муассасаларини қуриш ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этиш, шунингдек, Кувайт инвестицияларини жалб қилиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Абдулла Ҳамад ат-Таркит Ўзбекистон президентининг жорий йил 17-18 феврал кунлари Кувайтга амалга оширган ташрифи давомида эришилган келишувлар икки томонлама алоқаларни барча йўналишларда янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётганини таъкидлади. У, шунингдек, муҳокама қилинган йўналишларда Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Кувайт инвестицияларини жалб қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар жорий йилнинг 16-18 декабр кунлари Ал-Кувайт шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Кувайт инвестиция компаниялари иштирокида қўшма тадбир ўтказишга келишиб олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид