Жаҳон | 18:34 / 06.10.2025
92974
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг ақлли одам эълон қилинди

50 ёшли америкалик математик Теренс Тао IQ тестида 230 балл тўплади. Бу ҳозирги даврда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Фото: AP

Бугунги кунда дунёдаги энг юқори IQ эгаси Лос-Анжелесдаги Калифорния университети профессори, 50 ёшли Теренс Тао ҳисобланади.

Sciencefocus порталининг хабар беришича, профессорнинг IQ даражаси 230 баллни ташкил этади. Шу билан бирга, илгари қайд этилган энг юқори кўрсаткичлар 200 дан 250 баллгача бўлган.

«Математика Моцарти» деб аталадиган Тао тўққиз ёшида университет даражасида математик анализни ўрганишни бошлади ва 16 ёшида Принстон университети аспирантурасига ўқишга кирди. 20 ёшида йигит Принстонда докторлик даражасини олди, тўрт йилдан сўнг профессор бўлди.

Теренс Тао математика бўйича кўплаб нуфузли мукофотлар, жумладан, тўрт йилда бир марта топшириладиган Филдс медали соҳибидир. 10 ёшида у Халқаро математика олимпиадасининг (IMO) энг ёш иштирокчисига айланди ва бронза медалини қўлга киритди - бу рекорд ҳали ҳеч ким томонидан янгиланмаган.

Тао 18 та китоб ва 300 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Бен Грин билан биргаликда у туб сонлардан исталганча узун арифметик прогрессиялар мавжудлиги ҳақидаги теоремани исботлади - бу сонлар назариясида математика оламини ларзага солган янгилик эди.

2025 йилда Тао ChatGPT Python тилида код яратиш орқали математик масала устида соатлаб иш вақтини тежаб қолганини очиқ тан олди - сунъий интеллект профессорга ёрдам берган камдан-кам ҳолат.

Маълумот учун: IQ тести (Intelligence Quotient, интеллект коэффициенти) - бу инсоннинг когнитив қобилиятларини: мантиқ, хотира, муаммоларни ҳал қилиш ва кенг фикрлашини баҳолайдиган стандартлаштирилган топшириқлар тўплами. Ўртача балл - 100; 130 дан юқори балл - юқори интеллектни англатади. Тест ижодкорлик ёки ҳиссий интеллектни ўлчамайди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид