Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқаришни бошлайди
Ўзбекистон элчихонасида «Бланко» компанияси раҳбарлари Тоҳир Баттих ва Кинан Дадихи билан учрашув бўлиб ўтди.
Фото: "Дунё" АА
Суҳбат чоғида мамлакатда импорт ўрнини босувчи ичимликлар ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига экспорт қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар мисрлик тадбиркорларнинг 7-9 октябр кунлари Тошкент шаҳрига сафарини ташкил этиш ва Uzbek Import Fair 2025 кўргазмасида иштирок этиш тўғрисида келишиб олди.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик ушбу компания учун янги бозорларни очиш, мамлакатимиз учун эса маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятини тақдим этади.
Мисрнинг «Бланко» компанияси маҳаллий бозорда мустаҳкам ўрнига эга ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Компания арпа ва мевалар асосида турли алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
12:30
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025
Ўзбекистон–Миср: тўқимачиликда қўшма корхоналар ташкил этилади
12:45 / 13.12.2025