Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Исмоил Жўрабеков хонадонига ташриф буюрди
Давлат раҳбари марҳум Исмоил Жўрабеков оиласига ҳамдардлик билдирди.
Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков жорий йил 28 сентябр куни вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун таъзияли хонадонга ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди.
Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини, ватанга хизматларини ёдга олди.
Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида сув хўжалиги соҳасида масъул лавозимларда меҳнат қилиб, республикамизда ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. 1985 йилда Ўзбекистон Вазирлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Мустақиллик йилларида И.Жўрабеков Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Давлат сув назорати бошлиғи, Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимларида ҳам самарали фаолият олиб борди.
Сўнгги йилларда И.Жўрабеков мўътабар ёшда бўлишига қарамасдан, сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси сифатида хизмат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этди.
Давлат ва жамоат арбобининг халқ ва ватан олдидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, у “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони ҳамда давлатнинг бир қатор юксак мукофотлари билан тақдирланган эди.
Давлат раҳбари марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади. Улар президентга ташрифи ва далда сўзлари учун миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
14:33 / 07.06.2026
Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
08:19 / 05.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин АЭСнинг биринчи энергия блоки қурилишига старт берди
08:18 / 05.06.2026