Жамият | 13:37 / 06.10.2025
4068
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Махтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилди

Тошкент марказидан Махтумқули кўчаси бўйлаб “Ташселмаш” чорраҳаси томонга кетишда, йўлнинг собиқ “ТашМИ” олдидаги кўприк остидан ўтган қисми 1 ноябргача ёпилди. Сабаб – йўлтаъмир ишлари.

Фото: Яшнобод тумани ҳокимлиги

5 октябрдан 1 ноябргача Тошкентдаги Махтумқули кўчасининг кўприкости қисмида автомобил йўлининг бир қисмида ҳаракат вақтинча чекланади.

Тошкент кичик ҳалқа автомобил йўли (ТҲАЙ)нинг Махтумқули кўчаси билан кесишмадаги кўприкости қисмида йўл инфратузилмасини янгилаш ишлари олиб борилади.

2025 йилнинг 1 ноябр кунига қадар ишлар якунлангач, йўл ҳаракати тўлиқ тикланади.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид