Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Чикагога 300 нафар Миллий гвардия аскарини юборишга рухсат берди
Оқ уй матбуот котиби ўринбосарининг сўзларига кўра, Миллий гвардия қўшинлари федерал ходимлар ва мулкни ҳимоя қилиш учун Чикагога жойлаштирилади. Шаҳарда АҚШ чегара хизмати ходимлари билан тўқнашувлар авж олди.
Фото: Оқ уй
АҚШ президенти Доналд Трамп Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрига Миллий гвардиянинг 300 нафар аскарини юборишга рухсат берди. Бу ҳақда 4 октябр, шанба куни Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Абигайл Жексон маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, бу федерал ходимлар ва мулкни ҳимоя қилиш учун қилинмоқда. «Президент Трамп Америка шаҳарларини вайрон қилаётган қонунсизликка кўз юммайди», деди Жексон.
AFP таъкидлаганидек, Трамп бир неча ҳафталик таҳдидлардан сўнг ва маҳаллий сиёсатчиларнинг эътирозларига қарамай, шундай буйруқ чиқарган.
АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм аввалроқ X ижтимоий платформасида Чикагодаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига «ўнта машина, жумладан, ярим автоматик қурол билан қуролланган шахслар ҳужум қилгани ва уларнинг йўлини тўсиб қўйгани» ҳақида маълум қилганди.
Ноэмнинг сўзларига кўра, у «вазиятни назорат қилиш учун» қўшимча махсус кучларни жойлаштирмоқда. «Қўшимча кучлар йўлда», деди вазир.
Мавзуга оид
08:52 / 04.12.2025
Трамп: Путин келишув тузишни ва «нормал ҳаётга қайтишни» истаяпти
15:57 / 03.12.2025
Мадуронинг имкониятлари тугади. Унинг Трамп билан телефон мулоқоти ҳақида нималар маълум?
21:10 / 02.12.2025
Трамп 5 соатда ижтимоий тармоқда 160 дан ортиқ пост жойлади
08:12 / 30.11.2025