Жамият | 13:50 / 08.10.2025
1863
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Ал-Хоразмий айланма йўлидан 2-Қатортол кўчасигача бўлган йўл 3 кунга транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги

Чилонзор туманидаги 24/7 Ал-Хоразмий янги сайр-гастро туризм кўчасида йирик тадбир ўтказилади.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан кўчанинг Ал-Хоразмий айланма йўли қисмидан 2-Қатортол кўчасигача бўлган қисми 10 октябр соат 09:00 дан 13 октябр соат 09:00 гача транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Йўналишларни режалаштириш чоғида ушбу ҳолатни инобатга олиш ва муқобил ҳаракат йўналишларидан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид