Таълим | 13:33 / 08.10.2025
2119
1 дақиқада ўқилади

Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

“Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси этиб қайта номланди.

Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

🔹 узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
🔹 талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
🔹илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
🔹 тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид