Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Кувайтда омборларни ижарага олишни режалаштирмоқда
Жорий йилнинг 1-3 октябр кунлари Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистон ва Кувайт бизнеси вакиллари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди.
Фото: Дунё
Унда Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги етакчи экспортёр компаниялар раҳбарлари ва вакиллари қатнашди.
Тадбир доирасида Кувайт ишлаб чиқарувчилари ва трейдер компаниялари раҳбарлари билан B2B шаклида учрашувлар ташкил этилди.
Муҳокамалар чоғида Кувайт бозори талаблари асосида қадоқлаш ва логистика шартлари, транспорт коридорлари, муқобил йўллардан синов тариқасида фойдаланиш, Кувайтда Савдо уйи очиш ҳамда омборларни ижарага олиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида умумий қиймати 2 миллион АҚШ доллари бўлган қуруқ мева, чойшаб ва кўрпаларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Шунингдек, туристлар алмашинуви бўйича тўртта битим тузилди.
Бундан ташқари, уй текстили, махсус текстил, қуритилган мева-сабзавотлар, минерал ўғит ва мис кабелларни етказиб бериш бўйича шартнома шартлари ҳамда нархларини келишиш бўйича музокараларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:00 / 17.11.2025
Ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари Кувайт супермаркетларига чиқмоқда
17:50 / 03.11.2025
Ёнган машина, “жим юриш” учун $10 000 ва ижара низосидан ясалган жиноят
23:54 / 09.10.2025
Каннаваро табассуми, Элдор ва Ҳожимат голлари, Аббоснинг жароҳати - Кувайт билан ўйиндан фоторепортаж
19:59 / 09.10.2025