Жаҳон | 14:33 / 12.10.2025
1075
2 дақиқада ўқилади

ҲАМАС 13 октябр куни исроиллик гаровга олинганларни озод қилади

Исроил ҳамасчилар 13 октябр куни барча тирик гаровга олинганлар ва ўлганларнинг жасадларини топширишини, шундан сўнг 2000 нафар фаластинлик маҳбуслар озод этилишини кутмоқда.

Фото: Jack Guez/AFP

Ғазо секторида гаровга олинган исроилликларни озод қилиш 13 октябр, душанба куни бошланади. 20 нафар тирик гаровга олинганларнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида озод этилиши кутилмоқда, деб хабар берди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг матбуот хизмати 12 октябр, якшанба куни. Улар озод этилганидан кейин мамлакат расмийлари асирликда ҳалок бўлган 28 нафар гаровга олинганларнинг жасадини қабул қилишга тайёр бўлади.

«Фаластинлик маҳбуслар Исроил эртага озод этилиши режалаштирилган барча гаровга олинганлар чегарани кесиб ўтиб, Исроилга киргани ҳақидаги тасдиқни олиши биланоқ озод қилинади», деди бош вазирнинг матбуот котиби Шош Бедросян журналистларга.

AFP, шунингдек, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига таяниб, исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш 13 октябр, душанба куни бошланишини маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, 20 тирик ва 27 ўлик гаровга олингандан ташқари, 2014 йилда ҳалок бўлган аскарнинг қолдиқлари ҳам Исроилга топширилади. Бунинг эвазига Исроил қамоқхоналаридан 2000 га яқин фаластинлик маҳбуслар озод этилиши керак.

CNN ва The Wall Street Journal маълумотларига кўра, ҲАМАС ҳалок бўлган гаровга олинганларнинг ҳаммаси дафн этилган жойларини билмайди. Гап 7 тадан 15 тагача жасад ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. WSJ манбаларининг айтишича, уларни қидириш учун халқаро гуруҳ тузилади, жумладан Туркия, АҚШ, Қатар ва Миср иштирокида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид