Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия ўртасидаги лойиҳалар портфели 27 млрд долларга етди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябр куни Саудия Арабистони компаниялари раҳбарларидан иборат делегацияни Тошкентга бошлаб келган подшоҳлик инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди.
Учрашув аввалида меҳмон Ўзбекистон раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд, бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали ҳамкорлиги ва кенг кўламли шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Самарали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Барча даражадаги алоқалар фаоллашди. Ўзаро савдо ҳажми, тўғридан тўғри инвестициялар ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда. Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар кўпайди.
Қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард долларга етди. "ACWA Power" компанияси билан энергетика соҳасида 15 миллиард долларлик қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларининг самарали натижалари, улар доирасида янги битим ва шартномалар имзолангани юксак баҳоланди.

"Яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кўчмас мулк, мамлакатимиз ҳудудларида инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳа ва ташаббусларни тез фурсатда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
12:08 / 10.12.2025
Ташиш ва сақлаш соҳасига инвестиция оқими барқарор ўсмоқда
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
07:26 / 03.12.2025
Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди
14:02 / 02.12.2025