Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электротехника саноатида экспорт ҳажми 3 млрд долларга етказилади
“Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Электротехника саноатида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 2026 йилда экспорт географиясини 80 та давлатга ва экспорт ҳажмини 3 миллиард долларга;
🔹 2030 йилда мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажмини 225 минг тоннага етказиш.
Қарорга кўра, 2026–2027 йилларда электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига айланма маблағ учун, шу жумладан, мис хомашёсини харид қилишга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти ҳисобидан, кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:
🔸 фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;
🔸 хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб берилади;
🔗 10 миллиард сўм эквивалентигача, бироқ кредитнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига кафиллик тақдим этилади.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026