Ўзбекистон | 13:44 / 16.10.2025
3012
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италия бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Римда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА

«Римга ташрифимиз чоғида Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелони хоним олиялари билан самимий ва мазмунли мулоқот ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. - Ўзбекистон-Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ижобий суръатда ривожланаётганини қайд этдик, барча йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ўзаро интилишларимизни яна бир бор тасдиқладик.

Италия Европадаги Ўзбекистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида алоҳида ўрин тутади. Ишонч, дўстлик ва тараққиётга содиқлик тамойилларига асосланган шериклигимизни янада ривожлантиришда давом этамиз».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид