Спорт | 20:33 / 17.10.2025
5083
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона пастлади

Миллий жамоа умумий рейтингда 55-ўринга тушди. Осиё жамоалари орасида 6-ўринда қолди.

Фото: Kun.uz

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 17 октябр куни миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ўтган ойга нисбатан бир поғона пастлаб 55-ўринга тушди. Осиё жамоалари орасида эса Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия ва Қатардан кейин 6-ўринда қолди.

Ўзбекистон миллий жамоаси яқинда 2 та ўртоқлик ўйинини ўтказиб, Кувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этган ва Уругвайга 1:2 ҳисобида ютқазган эди.

Умумий рейтингда Испания миллий жамоаси 2014 йилдан бери илк бор биринчи ўринга чиқди. Иккинчи ўринни Аргентина, учинчи ўринни Франция эгаллаб турибди.

Юқори ўнталикда Англия, Португалия, Нидерландия, Бразилия, Белгия, Италия ва Германия ҳам бор.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид