Жаҳон | 20:54 / 20.10.2025
3477
1 дақиқада ўқилади

Ғазодаги вайроналар остида 10 минглаб фаластинликларнинг жасади қолмоқда – ОАВ

Жасадларни қидириш учун махсус техника керак, улар жанговар ҳаракатлар тўхтатилганига қарамай, Ғазода йўқ.

Фото: Getty images

Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликларнинг 10 мингга яқин жасади вайроналар остида қолмоқда. Бу ҳақда Қатарнинг «Ал-Жазира» телеканалига таяниб, «Коммерсант» хабар берди.

Канал суҳбатдошининг айтишича, биргина Ғазо шаҳрида вайроналар остидан 4 минг нафар маҳаллий аҳолининг жасади ҳали ҳам топилмаган. Унинг сўзларига кўра, жасадларни қидириш учун махсус техника керак, улар жанговар ҳаракатлар тўхтатилганига қарамай, Ғазода йўқ.

Исроил ва ҲАМАС 9 октябрь куни АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тақдим этилган биринчи тинчлик режасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолади. Эртаси куни ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирди. Бир кун аввал ЦАҲАЛ келишув шартларини бузиб, Ғазо секторидаги ҲАМАС объектларига ҳужум қилган эди. Исроил армияси кетма-кет зарбалардан сўнг сулҳга қайтганини эълон қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид