Жаҳон | 11:44 / 20.10.2025
1087
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Россиянинг «соядаги флоти»ни текшириш ҳуқуқини кенгайтирмоқчи

Европа Иттифоқи байроқлари Россиянинг «соя флоти» кемаларида илиб қўйилган давлатлар билан ушбу кемаларни текшириш учун олдиндан ҳуқуқлар олиш учун музокараларни бошламоқчи, деб ёзади Politico.

Фото: Damien Meyer/AFP/Getty Images

Европа Иттифоқи Россиянинг «соя флоти» деб аталувчи кемаларни текшириш бўйича ўз ваколатларини кенгайтириш ниятида, деб ёзади Politico 19 октябр, якшанба куни Европа ташқи ишлар хизмати (EEAS) Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашуви учун тайёрлаган ҳужжатга таяниб.

Ҳужжатда таъкидланишича, Россия нефтини олиб кетаётган чет эл байроғи остидаги кемалар атроф-муҳитга, навигация хавфсизлигига, муҳим инфратузилмага хавф туғдиради ва «Европа Иттифоқи ҳудудига қарши гибрид ҳужумлар учун платформа сифатида» ҳам фойдаланилиши мумкин.

Баъзи ҳолларда бундай кемалар Россиянинг учувчисиз учоқлари учун учиш майдончалари вазифасини ўтаган, эҳтимол Европадаги фуқаролик аэропортларини разведка қилиш ва беқарорлаштириш учун, дея хабар беради Politico.

Шу муносабат билан, EEAS «аъзо давлатларга мажбурлаш чоралари самарадорлигини ошириш учун қўшимча восита, жумладан, «соя флоти» кемаларини текшириш учун ҳуқуқий асосларни тақдим этиш» мақсадида техник маслаҳатлашувларни бошлади. Декларация лойиҳаси, хусусан, EEAS ҳужжатига кўра, байроқлари «соя флоти» кемаларида осиб қўйилган давлатлар ва ЕИ ўртасида олдиндан тасдиқланган текширувлар бўйича икки томонлама келишувларни назарда тутади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид