Иқтисодиёт | 07:49 / 21.10.2025
9257
3 дақиқада ўқилади

Дунё энергетикасини ўзгартираётган топ-10 қуёш электр станцияси

Фото: Energy China

Қуёш энергияси бугунги кунда қуёш нурининг ўзи каби тарқалади — улкан, тўхтатиб бўлмайдиган ва ҳаётий муҳим манба. Иссиқ чўл қуёши остида километрларга чўзилган панеллар бутун минтақаларни қувватлантиради. Қуйида ҳозирда ишлаётган ва электр энергияси ишлаб чиқараётган 10 та энг йирик қуёш электр станцияси келтирилган.

1. Гунхэ/Талатан қуёш электр станцияси, Хитой — 15 600 мегаватт. Талатан Қуёш парки номи билан танилган асосий мажмуа Гунхэ (Цинхай провинцияси) уездида жойлашган ва тахминан 420 квадрат километр майдонни эгаллаб, уни дунёдаги энг катта мажмуага айлантиради.

2. Мидонг қуёш лойиҳаси, Хитой – 3 500 мегаватт. 2024 йил июн ойида Урумчи (Шинжон) яқинидаги Мидонг қуёш лойиҳаси тармоққа уланди ва у ўша пайтда дунёдаги энг йирик алоҳида ишлайдиган қуёш электр станциясига айланди. Объект чўл ландшафтида жойлашган ҳамда манбаларга кўра, ҳар йили тахминан 6,09 миллиард киловатт-соат ишлаб чиқаради.

3. Бҳадла қуёш фермаси, Ҳиндистон – 2 245 мегаватт. Ражастондаги Тар чўлида жойлашган Бҳадла Ҳиндистондаги энг катта ва дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияларидан биридир. 2015 йилдан 2020 йилгача босқичма-босқич қурилган электр станция тахминан 56 квадрат километр майдонни эгаллайди.

4. Хуанхэ қуёш электр станцияси, Хитой – 2 200 мегаватт. Цинхай провинциясида жойлашган лойиҳа бир неча босқичда ишлаб чиқилган ва қуёш-гидроэнергетика комбинацияланган схемаларининг бир қисмидир. У барқарор ишлаш қобилияти туфайли кўпинча энг йирик қуёш фермалари қаторига киради.

5. Павагада Шакти, Ҳиндистон – 2 050 мегаватт. Карнатаканинг Тумкур туманида жойлашган. Тармоққа уланган ушбу йирик электр станцияси 2019 йилгача ишга туширилган. Лойиҳа бир неча мустақил ишлаб чиқувчилар томонидан ижарага олинган даштларда қурилган.

6. Ал-Дафра қуёш электр станцияси, БАА – 2 000 мегаватт. Абу-Даби яқинида жойлашган бўлиб, у 2023 йил июн ойида тўлиқ ишга туширилди. Электр станция тахминан 20 квадрат километр чўл ерларини қамраб олади ва тўрт миллионга яқин икки юзли панелларни ўз ичига олади. У тахминан 200 000 уйни электр энергияси билан таъминлайди.

7. Бенбан қуёш электр станцияси, Миср – 1 650 мегаватт. Асван губернаторлигида жойлашган бу Африкадаги энг йирик қуёш мажмуаси умумий инфратузилма орқали уланган 41 та алоҳида электр станциясига эга. 2019 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилди.

8. Тенгер қуёш электр станцияси, Хитой — 1 547 мегаватт. Ички Мўғулистоннинг Нинся шаҳрида жойлашган.

9. Кунта ултра мега қуёш парки, Ҳиндистон — 1 500 мегаватт. Андҳра-Прадешда жойлашган.

10. Нур Абу-Даби (Свайхан), БАА — 1 117 мегаватт. 2019 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилди. Уч миллиондан ортиқ панеллар, сувсиз роботлаштирилган тозалаш тизимига эга. Ишга туширилганда у энг йирик алоҳида қуёш электр станцияси ҳисобланган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид