Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кучли зилзилалар сунъий интеллект ёрдамида башорат қилинади
«Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда сейсмология соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонни қабул қилишдан кўзланган устувор йўналишлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш тизимини яратиш;
- сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини рақамлаштириш ва унга сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш;
- қурилиш майдонлари учун замин грунтларини ўрганиш ва уларнинг мустаҳкамлигини ошириш чораларини кўриш.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
- республикадаги “А-373” ва “М-39” автомобиль йўлларида ҳамда уларга туташ тоғли ҳудудлардан ўтган темирйўлларда кўчки содир бўлиши эҳтимоли юқори ҳудудларнинг доимий радиолокацион космик мониторинги ташкиллаштирилади;
- сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатларда прогноз қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Дастлабки босқичда сунъий интеллект ёрдамида кучли зилзилаларни ўрта ва узоқ муддатда прогноз қилиш Тошкент шаҳри мисолида ташкил этилади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолати сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади.
Мавзуга оид
10:06
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
18:32 / 08.06.2026