Жамият | 12:07 / 21.10.2025
2874
1 дақиқада ўқилади

Қорақамишдаги мактаб ёнида ёнғин содир бўлди

Олмазор туманида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Кеча, 20 октябр куни соат 17:42 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қорақамиш кўчаси 3-уй олдида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 17:48 да етиб бориб, ёнғин соат 17:51 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиздир, ёнғиннинг мактаб ҳудудига алоқаси йўқ, дейилади маълумотда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда ёнғин 326-мактаб ёнида кузатилганини кўриш мумкин.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид