Ўзбекистон | 08:48 / 22.10.2025
1589
1 дақиқада ўқилади

Фавқулодда вазиятлар соҳасида рақамли ислоҳотлар бошланади

Президент томонидан “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Фото: ФВВ

Ҳужжатга кўра, соҳани рақамли трансформация қилиш ва илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича қуйидаги устувор вазифалар белгиланди:

🔹 2028 йил 1 декабрга қадар фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини рақамлаштириш даражаси 60 фоизга етказилади;
🔹 2030 йилга қадар импорт қилинаётган авария-қутқарув ва ёнғин-техник маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоизга етказилади;
🔹 соҳага оид инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқиш, синов-тадқиқот ва ёнғин-техник экспертизаларни ривожлантириш чоралари амалга оширилади.

2026 йил 1 декабрга қадар идоралараро рақамли жамоа томонидан ягона технологик талаблар асосида соҳани рақамлаштириш ишлари якунланади.

2027 йил 1 декабрга қадар эса вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот-таҳлилий платформаларига интеграция қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид