Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда беш давлатнинг ҳарбий машғулотлари якунланди
21 октябр куни Марказий ҳарбий округнинг “Каттақўрғон” полигонида “Бирлик–2025” минтақавий биргаликдаги машғулотларнинг асосий фаол фазаси якунланди. Машғулотларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбойжон Мудофаа вазирликлари иштирок этди.
Фото: Мудофаа вазирлиги
Машғулотлар давомида қабул қилинган қарорлар дастлаб моделлаштириш ва симуляция воситаларида синовдан ўтказилиб, энг мақбул вариантлар амалиётга жорий қилинди. Амалий машғулотлар бир нечта ҳудудда бир вақтнинг ўзида ўтказилиб, қуйидаги вазифалар бажарилди:
- учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида шартли душман ҳудудини разведка қилиш;
- шаҳар шароитида ноқонуний қуролланган гуруҳларни йўқ қилиш ва қўлга олиш операциялари;
- белгиланган нишонларга артиллерия ва авиация зарбалари бериш;
- Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво кучлари самолётлари ва жанговар вертолётлари орқали шартли душман объектларига зарбалар бериш.

Машғулотларни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов бошчилигидаги делегация ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбойжон мудофаа вазирлари бевосита кузатиб борди.
Машғулотлардан сўнг меҳмонлар ҳарбий техникаларни мобил таъмирлаш устахонаси, бригада тактик гуруҳининг қўмондонлик нуқтаси ва модернизация қилинган техникалар билан танишди.








Мавзуга оид
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
14:40 / 18.12.2025
Одинцоводаги қотиллик. Ҳозиргача нималар маълум?
08:45 / 18.12.2025
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди
14:22 / 17.12.2025