Ўзбекистон | 09:17 / 22.10.2025
3216
1 дақиқада ўқилади

Президент қарори: ФВВ фаолиятига янги тартиб жорий этилади

Президент қарори билан “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Фото: Kun.uz 

Низом вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

🔹 фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, мавжуд куч ва воситаларнинг доимий шайлигини таъминлаш;
🔹 фуқаро муҳофазасини ташкил этиш ва амалга ошириш, аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфи ёки рўй бериши тўғрисида ўз вақтида огоҳлантириш;
🔹 ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш.

Вазирлик шахсий таркиби президент томонидан тасдиқланган намуна асосидаги ҳарбий ва махсус кийим-бош, рамз ҳамда фарқловчи нишонларга эга бўлади.

Вазирликнинг ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчилари бепул ҳарбий ва махсус кийим-бош билан таъминланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид