Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим ва сунъий интеллект: Ўзбекистон ва Покистон қўшма лойиҳаларни кўриб чиқди
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон таълим ва касбий тайёргарлик давлат вазири Важиҳа Қамар билан учрашув ўтказди. Мулоқотда Самарқанддаги ЮНЕСКО бош конференцияси 43-сессиясида иштирок, олий таълим ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ва академик алмашув масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳалар орқали алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Важиҳа Қамар конференциянинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий меросини асраш ва оммалаштириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларига халқаро ҳамжамият томонидан юксак ҳурмат билдирилишини кўрсатади, деб таъкидлади.
Шунингдек, томонлар олий таълим вазирликлари ўртасида ҳамкорликни институционаллаштириш, мунтазам маслаҳатлашувлар ва қўшма дастурларни мувофиқлаштириш чоралари устидан фикр алмашди. Академик ва илмий алоқаларни фаоллаштириш, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, икки томонлама диплом дастурлари, тиббиёт, муҳандислик ва ахборот технологиялари соҳаларида қўшма тадқиқотлар, дипломларни ўзаро тан олиш ва таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш механизмлари муҳокама қилинди.
Учрашувда электрон таълим ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, таълим ва илмий ҳамкорликни тизимли ривожлантириш механизмлари, шунингдек академик ва илмий муассасалар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон-Покистон университетлари форумини ташкил этиш ташаббуси ҳам қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
20:12 / 01.07.2026
АҚШ ҳукумати хорижликларнинг Anthropic СИ моделларидан фойдаланишига қўйилган тақиқни бекор қилди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026