Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби: 1,5°С бўйича иқлим мақсадини амалга ошириб бўлмайди
БМТ бош котиби Гутерришнинг айтишича, 2015 йилги Париж иқлим келишувида эълон қилинган глобал исишга қарши кураш мақсадига — исишни 1,5°С дан оширмасликка — мамлакатлар эриша олмайди. 1,5°С дан ошиқ исиш муқаррар, деди сиёсатчи.
Париж иқлим келишувида белгиланган — Ерда ўртача ҳароратнинг 1,5°С дан юқори ошишини бартараф этишга интилиш мақсадини бажаришнинг иложи йўқ. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш чоршанба, 22 октябр куни Женевада баёнот берди.
«Бир нарса ҳозирдан равшан: яқин бир неча йил ичида глобал исишни 1,5 даражадан пастда ушлаб тура олмаймиз», — деди Гутерриш. «Бу чегарадан ошиш эндиликда муқаррар».
БМТ бош котибининг сўзларига кўра, бу «яқин йилларда» содир бўлади, аммо кейин, эҳтимол, ҳарорат яна пасайиши мумкин. «Олимлар фикрига кўра, 1,5°С кўрсаткичи аср охирига қадар яна амалий мақсад сифатида сақланиб қолади», — деди Гутерриш.
2015 йилги Париж иқлим келишувига кўра, дунё мамлакатлари Ерда ҳаво ҳароратининг ўртача қиймати саноатгача бўлган даврга нисбатан 2°С дан ортиқ ошишига йўл қўймаслиги керак. Шу билан бирга, давлатлар бу кўрсаткич 1,5°С дан ҳам ошмаслиги учун ҳаракат қилишни ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026